Тошкентда сентябр ойида ижара нархлари ошди

Foto: Ustabor.uz

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан 2024 йилнинг сентябр ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун ижара нархлари таҳлил қилинди.

Сентябр ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун ижара нархларининг ошиши давом этди. Мазкур даврда пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари август ойига нисбатан 2,8 фоиз, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун эса 1,4 фоиз ошди.

Ўртача таъмирланган уй-жойлар ижарасига талабнинг ошиши бўйича кутилмалар бундай уйларнинг ижара нархларига таъсир кўрсатди. Хусусан, сентябр ойида ўртача таъмирланган 1 хонали уйлар учун ўртача ижара нархи август ойидагига нисбатан 2,4 фоиз, 2 хонали уйлар учун 3,4 фоиз, 3 хонали уйлар учун 3,2 фоиз, 4 хонали уйлар учун эса 2,1 фоиз ошди.

Ўртача таъмирланган хонадонлар учун нисбатан арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали – 291 доллар, 2 хонали – 363 доллар, 3 хонали – 403 доллар, 4 хонали – 463 доллар), Олмазор (1 хонали – 306 доллар, 2 хонали – 362 доллар, 3 хонали – 426 доллар, 4 хонали – 503 доллар) туманларида таклиф этилган бўлса, энг қиммат ижара нархлари Миробод (1 хонали – 358 доллар, 2 хонали – 445 доллар, 3 хонали – 548 доллар, 4 хонали – 721 доллар) ва Яккасарой (1 хонали – 343 доллар, 2 хонали – 460 доллар, 3 хонали – 611 доллар, 4 хонали – 631 доллар) туманларида кузатилди.

Тўлиқ таъмирланган уй-жойларнинг энг арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали – 331 доллар, 2 хонали – 428 доллар, 3 хонали – 506 доллар, 4 хонали – 634 доллар) ва Учтепа (1 хонали – 393 доллар, 2 хонали – 453 доллар, 3 хонали – 538 доллар, 4 хонали – 717 доллар) туманларида, энг қиммат ижара нархлари эса Миробод (1 хонали – 474 доллар, 2 хонали – 678 доллар, 3 хонали – 967 доллар, 4 хонали – 1278 доллар) ва Шайхонтоҳур (1 хонали – 442 доллар, 2 хонали – 708 доллар, 3 хонали – 1004 доллар, 4 хонали – 1272 доллар) туманларида кузатилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.