Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасаймоқда
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2024 йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида таклиф этилган уй-жой ижара нархларини таҳлил қилди.
Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. 2024 йил мартда пойтахтда ўртача таъмирланган туркумдаги хонадонлар ижара нархларида феврал ойига нисбатан ўртача 0.61%га, тўлиқ таъмирланган туркумдаги уй-жойлар ижара нархларида эса ўртача 0.76%га тушиш кузатилган.
«Шу йил мартда ўрта таъмирланган уй-жой ижараси синфдаги 1 хонали хонадонлар учун таклиф этилган ижара нархлари ўтган феврал ойига нисбатан ўртача 0.6% га пасайиб, $391 ни ташкил этган бўлса, 2 хонали хонадонлар ижара нархлари эса 1.2% га арзонлаб, ўртача $436 гача тушди. Шунингдек, ўртача таъмирланган 3 ва 4 хонали уйлар ижара нархлари мос равишда 0.2% ва 0.4% га пасайиб, ўртача нархлар $513 ва $591 ни ташкил этди», – дейилади хабарда.
Ўртача таъмирланган туркумдаги уйлар учун нисбатан арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали – $354, 2 хонали – $386 ,3 хонали – $435, 4 хонали – $441), Олмазор (1 хонали – $359, 2 хонали – $414, 3 хонали – $454, 4 хонали – $489) туманларида таклиф этилган бўлса, ушбу туркумдаги энг қиммат ижара нархлари Миробод (1 хонали – $463, 2 хонали – $518, 3 хонали – $620, 4 хонали – $819) ва Шайҳонтоҳур (1 хонали – $437, 2 хонали – $456, 3 хонали – $537, 4 хонали – $624) туманларида кузатилган.
Март ойида тўлиқ таъмирланган 1 хонали уйлар учун ўртача ижара нархлари $472 ни ташкил этиб, ўтган феврал ойига нисбатан 0.8%га тушган бўлса, 2 хонали уйлар учун ушбу кўрсаткичлар мос равишда $644 ва 1.1% ни ташкил этган. Шунингдек, 3 хонали уйлар учун таклиф этилган ўртача ижара нархларида ($788) ҳам бироз (0,3%) тушиш кузатилган. Тўлиқ таъмирланган 4 хонали уйлар ўртача ижара нархлари ҳам 0.9% тушиб, $909 гача пасайган.
Хабарда: «тўлиқ таъмирланган туркумдаги уйлар учун энг арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали – $394, 2 хонали – $449, 3 хонали – $556, 4 хонали – $646) ва Учтепа (1 хонали – $396, 2 хонали – $496, 3 хонали – $622, 4 хонали – $646) туманларида ҳамда ушбу туркумдаги энг қиммат ижара нархлари Миробод (1 хонали – $567, 2 хонали – $844, 3 хонали – $1024, 4 хонали – $1097) ва Шайхонтоҳур (1 хонали – 556$, 2 хонали – $845, 3 хонали – $1050, 4 хонали – $1024) туманларида кузатилди», – дейилган.
Ижара нархлари тўғрисидаги маълумотлар olx.uz платформасидан веб скрепинг усулида тўпланган. Бунда 2024 йил февраль ойи учун 51.5 минг ва март ойи чун 52.2 мингта маълумотлардан фойдаланилган.
Шарҳлар