Июл ойида 55 803,3 минг литр табиий газланган минерал сув ишлаб чиқарилган
Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, Республикада 2024- йилнинг июл ойида йирик корхоналар томонидан 55 803,3 минг литр табиий газланган минерал сувлар ишлаб чиқарилган.
2024- йилнинг январ-июл ойларида йирик корхоналар томонидан 208 152,5 минг литр табиий газланган минерал сувлар ишлаб чиқарилган.
Мазкур ишлаб чиқариш 2023- йилнинг тегишли даврига нисбатан 35,6 % га ошган.
Маълумот ўрнида бу рақамлар газли сувга қараганда газсиз минерал сувда бир неча баробар кўп. Таққослаш учун Ўзбекистонда 2024-йилнинг январ-март ойларининг ўзида 110,3 млн литр табиий минерал газсиз сув ишлаб чиқарилган.
Улашиш:
Шарҳлар