Икки ҳафтада Ўзбекистонда 24 721 қути акциз маркасиз  сигаретлар мусодара қилинди

Фото: Кушербаев

Атиги икки ҳафта ичида Ўзбекистонда 24 721 қути акциз маркаси бўлмаган сигарет мусодара қилинибди. Рақамлардан бюджетга қанча зарар етказилаётганини тасаввур қилаверинг.

Наманган вилоятидаги текширув давомида турар жойлардан бирининг ертўласида чет элда ишлаб чиқарилган, 12 500 қути акциз маркаси ва белгиланган намунадаги маркировкаси бўлмаган сигаретлар аниқланган. Қашқадарёдаги рейдларда эса 7 838 қути ноқонуний сигарет мусодара қилинган. Булар ҳаммаси эмас, Қорақалпоғистонда умумий суммаси 57,4 млн. сўмдан ортиқ бўлган 4 383 қути контрабанда сигарет олиб қўйилган. Жазо чоралари кучайтирилганига қарамай, аҳвол оғирлигича қолмоқда.

Акцизи бўлмаган тамаки маҳсулотини ноконуний саклаш ва сотиш – жиноятдир ва у оғир оқибатлар: 12 йилгача озодликдан маҳрум бўлиш, товар мусодараси ва жаримага олиб келади. Афсуски, айрим тадбиркорлар кўпроқ фойдани ўйлаб, ноқонуний товарлар билан савдо қилишдан ҳам қайтишмаяпти, орасида билиб-билмай сотаётганлари ҳам бордир балки. Шундай тадбиркорларга мурожаатим, сотувчилардан талаб бўлмаса, ноқонуний товрлар ўз-ўзидан камайиб кетади. Биргина акциз маркани деб бутун бошли бизнесингизни хавф остига қўйманг, контрабандага аралашманг.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.