“Иккинчи хотин” учун техника реклама қилаётган баннерлар олиб ташланди

Источник: Комитет по развитию конкуренции и защите прав потребителей

Фарғона, Андижон, Қўқон ва Қарши шаҳарларида Elmakon савдо белгиси томонидан “Иккинчи хотин”га ғамхўрлик қилинг”, “Келин учун «қалин» пайтида техника сўранг”  мазмунидаги баннерлар ўрнатилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ушбу реклама матнини “Реклама тўғрисида”ги қонун талабларига, шунингдек, жамиятда ўрнатилган ахлоқ нормаларига зид ва ноўрин деб ҳисоблайди.

Elmakon компаниясига бундай мазмундаги реклама баннерларини олиб ташлаш топширилди, айни пайтда барча реклама баннерлари олиб ташланган.

“Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси реклама мазмунини назорат қилишни давом эттиради ва реклама берувчилар томонидан номақбул реклама жойлаштирилишининг олдини олиш чораларини кўради”, — дея хулоса қилади агентлик.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.