Иккинчи мутахассислик учун қабул бошланди

Foto: oliygoh.uz

2024/2025-ўқув йилида иккинчи ва ундан кейинги таълим (иккинчи мутахассислик) учун талабгорларни онлайн рўйхатдан ўтказиш Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Ягона таълим хизматлари портали my.edu.uz орқали жорий йилнинг 10 август кунига қадар онлайн шаклда амалга оширилади.

Бунда номзодлар платформада:

  • ўзининг паспорт маълумотлари, ЖШШИР маълумоти ҳақида ахборотларни киритади;
  • диплом ва унинг иловасининг электрон нусхасини юклайди;
  • ҳамда ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини танлайдилар.

Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Маълумот учун, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим бўйича қабул параметрлари олий таълим муассасасининг илмий-педагогик салоҳияти ва моддий-техник базаси ҳисобга олинган ҳолда олий таълим муассасаси кенгаши томонидан белгиланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.