Илҳом Алиев Давлат ташрифини Ҳайдар Алиев ёдгорлигига гул қўйишдан бошлади
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг Давлат ташрифи Тошкент шаҳридаги Ҳайдар Алиев ёдгорлигига гул қўйиш маросими билан бошланди.
Мазкур кўркам гўша Президент Шавкат Мирзиёв ташаббуслари билан 2022 йилда Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси, ўзбек халқининг яқин дўсти Ҳайдар Алиев шарафига бағишлаб барпо этилган.
Озарбайжон делегацияси буни Ўзбекистон халқидан қардош Озарбайжон халқига хурмат ифодаси, умумий тарихимизга чинакам биродарона муносабати сифатида қабул қилишини такидлади.
Шундан сўнг Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Бош вазир Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.
Улашиш:
Шарҳлар