Шароф Рашидовнинг ўғли Илҳом Рашидов вафот эди
Шароф Рашидов фонди бошқарув раиси, давлат ва жамоат арбоби Илҳом Рашидов 74 ёшида вафот эди, деб хабар бермоқда “Газета.uz” Адлия вазирлиги тақдим этган маълумотга таяниб. У Шароф Рашидовнинг ягона ўғил фарзанди ҳисобланади.
«Адлия вазирлиги жамоаси Нотариат, адвокатура ва медиация бошқармаси, нотариат бўлими бош маслаҳатчиси Надира Илҳомовна Рашидованинг отаси Илҳом Шарофович Рашидовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради», дейилади хабарда.
Илҳом Рашидов СССР Давлат хавфсизлик комитети олий мактабини битириб, шу соҳада хизмат қилган.
“Nuz.uz” ёзишича, у «оғир ва узоқ давом этган хасталикдан сўнг» ҳаётдан кўз юмган.
Нашр эслатишича, 2021 йилнинг декабрь ойида АҚШда таниқли олима, жамоат арбоби, Шароф Рашидовнинг қизи Светлана Рашидова 70 ёшида ҳаётдан кўз юмганди.
Шарҳлар