Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси кумуш медални қўлга киритди

Қиличбозлик (сабер) бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси вакиллари Пусан ​​шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон кубоги босқичини муваффақиятли якунлади. Умумжамоавий баҳсларда қиличбозлар кумуш медалларни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Чорак финалда қизлар Таиланд вакилларини, ярим финалда Гонконг қиличбозларини мағлуб этишди. Финалда мамлакатимиз қиличбозлари мусобақа мезбонларига 39:45 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Жамоа йўналишида Ўзбекистон номидан Гулистон Пердибоева, Фернанда Эррера, Самира Шокирова ва Аякуз Жумамуратовалар чиқиш қилишди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.