Иля Яшин: Путин президентликдан вос кечиб, ҳарбий жиноятчи сифатида жавобгарликка тортилиш керак

Foto: ochiq manba

Иля Яшин Берлиндаги рус мухолифатининг урушга қарши юриши иштирокчиларининг талабларини санаб ўтди.

Яшин каналидаги хабарга кўра, эртанги юришда қуйидаги талаблар қўйилади:

  • Россия қўшинларини Украина ҳудудидан зудлик билан олиб чиқиб кетиш;
  • Владимир Путинни президентлик ваколатларидан маҳрум қилиш ва уни ҳарбий жиноятчи ва қотил сифатида жавобгарликка тортиш;
  • Путин режими қамоқхоналаридаги барча сиёсий маҳбусларни озод қилиш.

Пешиндан кейин соат иккида марш иштирокчилари Генриетта Хертз боғидан чиқиб, Россиянинг Берлиндаги элчихонаси томон ҳаракатлана бошлайдилар. Бремен, Гöттинген, Дюсселдорф ва Франкфурт-Майнда ҳам митинглар ўтказилиши расман эълон қилинди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.