“Илон ўйини” томошаси бўйича терговга қадар текширув бошланди

Foto: ochiq manba

Ижтимоий тармоқларда тарқалган, мактабгача таълим муассасасида тарбияланувчилар кўз ўнгида бўғма илон иштирокида “илон ўйини” томошаси намойиш этилгани акс этган видео алоҳида назоратга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсманининг мурожаати асосида Ички ишлар вазирлиги томонидан текширув ўтказилди.

Ҳолат тафсилотлари:

2024 йил 24 октабр куни Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги мактабгача таълим муассасасида, Иштихон туманида яшовчи Б.М. ва I.B.lar тарбияланувчилар олдида узунлиги 2,5 метр бўлган, Қизил китобга киритилган бўғма илон (йўлбарс питони) билан цирк томошасини ташкил этгани аниқланди.

  • B.M.ga тегишли МЧЖнинг замонавий цирк томошаларини ўтказишга рухсатномаси мавжуд бўлса-да, мазкур рухсатнома доирасида “илон ўйини” кўзда тутилмаган.
  • Б.М. ва И.Б. томонидан ушбу ноқонуний томоша Қўшработ туманидаги яна 8 та мактабда ўтказилган бўлиб, жами 840 нафар ўқувчи томошабин сифатида қатнашган.

Илоннинг тақдири:

Ноқонуний сақланган йўлбарс питони 2024-йил 26-ноябрь куни мутахассислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб, вилоят Экология бошқармасига топширилди.

Ҳозирги ҳолат:

Мазкур воқеа юзасидан терговга қадар текширув давом этмоқда ва қонунчилик доирасида тегишли чоралар кўрилади.

Болалар омбудсмани ўз кузатуви доирасида таълим муассасаларида хавфсизликни таъминлаш, ноқонуний тадбирларни олдини олиш ва бу каби ҳолатларни ташкил этган шахсларга тегишли чоралар кўриш бўйича мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.