Илон Маск россиялик космонавтни ХКСга учиради
Россиялик астронавт Александр Гребёнкин ХКСга янги гуруҳни етказиши кутилаётган SpaceX компаниясининг Crew Dragon кўп марта фойдаланиладиган бошқариладиган космик кемаси экипажининг аъзосига айланади. Гребёнкин билан биргаликда америкалик астронавтлар Мэтью Доминик, Майкл Баррат ва Жанет Эппс ушбу миссияда қатнашади.
Россиялик космонавт олти ой давомида халқаро станциянинг рус сегменти ишлашини таъминлайди.
“Роскосмос” матбуот хизмати маълумотларига кўра, 2023 йил декабрь ойи охирида Гребёнкин ХКСнинг Россия сегменти симуляторида имтиҳондан муваффақиятли ўтган.
Космик кеманинг учирилиши 2024 йилнинг февралига мўлжалланган, россиялик астронавтнинг қайтиши эса 2024 йилнинг сентябрида кутилмоқда.
Александр Гребёнкин 41 ёшда, у Кузбасс шаҳрида туғилган.
Ҳозирда ХКС бортида 70-узоқ муддатли экспедиция экипажи ишламоқда, улар орасида Роскосмос, NASA, ESA ва JAXA вакиллари ҳам бор.
Шарҳлар