Ўзбекистонда Имом Термизий номидаги ислом институти ташкил этилди
Ўзбекистонда олий диний таълим муассасалари яна биттага кўпайди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилда Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан Термиз шаҳрида 2020/2021 ўқув йилидан ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташкил этилган бўлиб, 2023/2024 ўқув йилида илк битирувчилар мазкур таълим муассасасини тамомлади.
Ўрта махсус ислом таълим муассасасининг узвий давоми сифатида Имом Термизий номидаги ислом институти Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Таълим муассасасида ўқиш муддати 4 йил бўлиб, бакалавр даражасидаги олий диний маълумотли ҳадис илмлари, диний фанлар ва араб тили бўйича мутахассислар тайёрланади.
Имом Термизий номидаги ислом институтига 2024/2025 ўқув йили учун қабул эълон қилинган. Ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 14 августдан 20 августга (шу куни ҳам соат 18:00 гача) қадар давом этади.
Шарҳлар