Қимор ўйини ташкил қилган шахс 4 йил-у 11 ойга қамалди

Фото: тезкор тасвир

Тезкор тадбирда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган чойхонада бир гуруҳ шахслар қимор ўйнаётганликлари маълум бўлди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар беряпти.

«Чойхонани кўздан кечириш жараёнида қимор ўйинларида фойдаланиладиган ошиқ суяклар, ўйин карталари, пластик чашкалар, сочилган ҳолда ётган 1800 АҚШ доллари ва 755 минг сўм ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди. Тадбир давомида қимор ўйини ташкилотчиси, Чилонзор туманида яшовчи шахс қўлга олиниб, у доимий тарзда бу каби ўйинларни ташкил қилиб келгани маълум бўлди», – дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан бу фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

2023 йилнинг октябрь ойида жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди томонидан мазкур фуқарога 4 йил-у 11 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.