Каттақўрғонда МЧЖ раҳбари имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.Z.” МЧЖ раҳбари Н.Б. ҳудуддаги 15 та хонадонда оилавий тадбиркорликни ташкил этиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида тижорат банки филиалидан ажратилган 500 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштиргани аниқланган.
Хабарга кўра, “МЧЖ раҳбари харид қилинган ускуна ва хом-ашёларни бошқа шахсларга сотиб юбориб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган”.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар