Ҳарбийларга узоқ муддатли имтиёз бўйича ипотека кредитлари берилади
Қуролли Кучларнинг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари берилади.
Бунда имтиёз уй-жой нархининг 25 фоизини давлат томонидан қоплаб бериш шаклида ажратилади.
Шунингдек, уй қуриб битказулгунга қадар ҳарбийларга хизмат турар жойи квартира учун ҳар ойлик пул компенсация берилади.
«Кредит олган ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган ёки хизмат вазифаларини бажаришда оғир тана шикастланиши оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотганда кредит ва унинг фоизлари ташкилот раҳбарининг қарори асосида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қоплаб берилади», – дейлиган.
Улашиш:
Шарҳлар