Францияда метродаги эркак 3 та одамни пичоқ билан жароҳатлади

Фото: The local france

Якшанба куни Франциянинг Лион шаҳридаги метро йўловчилари эркакнинг хавфли хатти-ҳаракати юзасидан полицияга мурожаат қилган ва уша вақтда ҳодиса содир бўлган.

Метродаги воқеа гувоҳлари 27 ёшли марокашлик эркакнинг пичоқ билан қилган тажовузкор хатти-ҳаракатини тасдиқлаган.

Жан-Жорес метро бекатида эркак полиция томонидан ушланган. Бироқ, француз матбуотига кўра, ҳибсга олинишидан олдин у уч йўловчини пичоқ билан яралашга муваффақ бўлган.

Жабрланганлар турли тан жароҳатлари билан маҳаллий шифохоналарга етказилган. Уларнинг ҳаёти хавф остида эмас.

Қайд этилишича, қўлга олинган шахс аввал психиатрик бемор сифатида рўйхатга олинган ва 2022 йилда Франция ҳудудини тарк этиши талаб қилинган.

Бу ҳақда Лион мэрининг хавфсизлик учун масъул ўринбосари Мохамед Чихи ижтимоий тармоқларда ёзган.

«Бизнинг хаёлимиз ҳозир учта ярадорда, гумонланувчи қўлга олинган. Шаҳар ва миллий полиция ходимларига раҳмат. Лион шаҳри бу жиддий ҳаракатни қоралайди», – дейилади баёнотида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.