“INBAZAR” фаолиятини якунламоқда
Ижтимоий тармоқларда “INBAZAR” савдо дўконлари тармоғидаги ходимлар сони тўғрисида тарқалган маълумотлар юзасидан Солиқ қўмитаси маълумот берди.
Бугунги кунда Тошкент шаҳрида “INBAZAR” савдо бренди остида 3 та тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда:
- «IN MAG» МЧЖ;
- «GO TREND» МЧЖ;
- «KDS SALES» МЧЖ.
Тақдим этилган солиқ ҳисоботларига кўра, ушбу тадбиркорлик субъектларида 44 нафар ходим расман иш билан таъминланган.
Хабарга кўра, 2024 йилнинг ўтган даврида харидорлардан келиб тушган мурожаатлар асосида, мазкур тадбиркорлик субъектларида 17 маротаба сайёр солиқ текширувлари ўтказилиб, аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича жарималар қўлланилган.
Штатида 1 нафар ходим кўрсатилган “INBAZAR” МЧЖ тадбиркорлик субъекти сифатида фаолият юритмайди ва ҳозирги пайтда ихтиёрий тугатилиш босқичида.
Шарҳлар