,

Ҳиндистон дунёни нефть нархлари ошишидан қутқарганини билдирмоқда

Фото: Getty Images

Ҳиндистон нефть вазири Хардип Сингх Пури «қора олтин» нархининг сақланиб қолганини ўз мамлакатининг хизмати деб айтмоқда.

Агар Ҳиндистон “геосиёсий можаролар”ни ҳисобга олган ҳолда арзон рус нефтини сотиб олмасликка қарор қилганида, бир баррель нефть нархи 200 доллардан ошиши мумкин эди. Бу ҳақда Ҳиндистон нефть вазири Ҳардип Сингх Пури Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс-Украина».

Унинг сўзларига кўра, Ҳиндистонда энергия истеъмоли жаҳон ўртача кўрсаткичидан уч баробар тезроқ ўсиб бормоқда, кейинги 20 йил ичида у глобал кўрсаткичнинг 25 фоизини ташкил қилиши мумкин.

“Мен икки йил олдин Давосда Россия-Украина омили ҳаммани ўйлантираётган пайтда бўлганман. Мен ўшанда ҳам айтганман, ҳозир ҳам айтаман: биз барча бу янги вазифаларни прагматик тарзда ҳал қилишимиз керак”, — деди Ҳиндистон вазири.

Сингх Пурининг қайд этишича, агар Ҳиндистон прагматик бўлмасликка қарор қилганида, (Россия нефтини чегирмаларда сотиб олиш борасида – таҳр.), унда дунё нефть 200 доллардан ошиб кетадиган вазиятга дуч келган бўларди.

«Ҳиндистон тўхтай олмагани учун биз нефтимизнинг 85 фоизини импорт қиламиз ва биз ресурсларнинг мавжудлиги ва барқарорлиги масалаларини ҳал қилишимиз керак», – дея қўшимча қилди у.

Ҳиндистон ҳажм бўйича дунёдаги учинчи йирик нефть истеъмолчиси ҳисобланади. 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида мамлакат 201,29 миллион тонна нефть (+10,2%) импорт қилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.