Ҳиндистон ва Ўзбекистонни боғловчи мультимодал йўналишда контейнер ташувлари йўлга қўйилди

Foto: uztemiryo'l

“Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ Ҳиндистоннинг Мундра, Нҳава Шева ва Ченнаи портларидан Ўзбекистонга янги мультимодал йўналишда контейнер ташувларини ташкил этди. Синов тариқасида амалга оширилган ушбу ташувлар Ҳиндистондан Эроннинг Бандар Аббас портига денгиз орқали ҳамда Бандар Аббас портидан Сергели станциясига қадар темир йўл транспортида олиб келинди.

Контейнерлар Бандар Аббас портидан Сарахс станциясига қадар Эрон платформаларида у ердан эса “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ қарашли платформаларга қайта юкланган ҳолда Туркманистон орқали Ўзбекистонга етказилади.

20 та 20 футлик контейнерлардан ташкил топган юк поезди умумий темир йўл узунлиги 2673 км бўлган масофани 20 кунда босиб ўтди. Келгусида ташиш муддатини 15 кунга қисқартириш режалаштирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.