Ҳиндистонда тестдан ўтказилган дори-дармонлар орасида 380 та қалбаки препарат аниқланди
Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазири Мансуҳ Мандавия жума куни эълон қилган ҳукумат маълумотлари шуни кўрсатдики, 2021-2022 йилларда штатлар ва ҳудудлар бўйлаб синовдан ўтказилган 89 мингга яқин дори намуналарининг 2500 дан ортиғи стандартларга жавоб бермаган ва 380 га яқини қалбаки ёки қалбакилаштирилгани аниқланган, дея хабар беради Reuters.
Ҳиндистон ҳукумати дори воситаларини тартибга солиш тизимини мустаҳкамлаш, жумладан, янги дори воситаларини синовдан ўтказиш учун лабораториялар ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилиш учун 80 миллион долларга яқин маблағ ажратган.
Сўнгги 10 йил ичида Ҳиндистондан фармацевтика маҳсулотлари экспорти 2021-2022 йилларда икки баравардан кўпроққа ошиб, 24,5 миллиард долларни ташкил этган.
Бироқ Ўзбекистонда 20 нафар, Гамбия ва Индонезияда 200 нафар боланинг ҳинд компанияларидан болалар учун иситмани туширувчи сиропларни қабул қилиб ўлиши, уларда этилен гликол борлиги аниқлангани Ҳиндистоннинг “глобал дорихона” имижига путур етказди, деб ёзади нашр.
Шарҳлар