Ҳиндистоннинг Гая шаҳридан Тошкентга парвоз қилаётган самолёт радарлардан йўқолди

Фото: BussinessJET

Ҳозирча учувчилар техник носозликлар ҳақида хабар беришгани ва Тожикистон чегарасини кесиб ўтиш чоғида режадан ташқари қўнишни режалаштиришгани (UTC 20/01 бўйича соат 13) ҳақида маълум.

Бироқ самолёт ҳақида бошқа қўшимча маълумот йўқ.

Самолёт охирги марта Афғонистон чегарасига яқинлашганида радарда кўринган.

Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт Афғонистон ҳудудида ҳалокатга учраган бўлиши мумкин.

Йўқолган Falcon 900B (RA-09011) самолёти Gazpromavia* компаниясига тегишли

*Gazpromavia – парвозларни “Газпром” манфаатларида амалга оширирувчи авиаоператор.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.