Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпанияси Тошкентга парвозлар сонини оширмоқчи
17 августдан Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпанияси Деҳли-Тошкент-Деҳли йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновлари сонини ҳафтасига тўрт мартадан етти мартагача оширмоқда.
Хусусан, парвозлар ҳар куни Аirbus 320 типидаги самолётларда амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, IndiGo авиакомпанияси 2023 йил 22 сентябрдан Ўзбекистонга мунтазам парвозларни бошлаган. Парвозлар сони ошгунга қадар Ҳиндистон авиакомпанияси душанба, сешанба, пайшанба ва шанба кунлари авиақатновларни йўлга қўяди.
IndiGo – бош қароргоҳи Гургаонда (Ҳиндистон) жойлашган хусусий ҳинд лоукостери. Компания режалаштирилган рейслар сони ва самолётлар сони бўйича мамлакатдаги энг йирик авиаташувчи ҳисобланади.
Улашиш:
Шарҳлар