Тошкентда Индонезиянинг Ўзбекистондаги элчиси вафот этди
13 июнь куни Тошкентда Индонезиянинг Ўзбекистондаги элчиси Сунарьё Картадината вафот этди. Бу ҳақда элчихона матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Чуқур қайғу билан Индонезиянинг Ўзбекистон ва Қирғизистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси, тиббиёт фанлари доктори, профессор Сунарьё Картадината вафот этганини маълум қиламиз”, — дейилади элчихона хабарида.
Профессор Сунарё Картадината соат 18:30 да вафот этган, ўлим сабаблари маълум қилинмаган. Тиббиёт фанлари доктори бўлган Картадината Индонезиянинг Қирғизистондаги элчиси ҳам бўлиб ҳисобланган. У 1950 йилда туғилган бўлиб, Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятини 2019 йилда бошлаган.
Улашиш:
Шарҳлар