Ғиждувон саноати вилоятда тўртинчи ўриндан учинчига кўтарилди

Фото: presizdent.uz

Сўнгги йилларда Ғиждувон саноати 2 карра ўсиб, 2 триллион сўмдан ошди, вилоятдаги улуши эса тўртинчи ўриндан учинчига кўтарилди. Шу вақт ичида 2 мингдан зиёд янги тадбиркор иш бошлаб, 2010-2016 йилларга қараганда 4 баробар ўсган.

Электр таъминоти ва темир йўл инфратузилмасидаги муаммолар Ғиждувонга инвестиция киритиш, саноатда юқори даромадли иш ўринларини яратишга тўсқинлик қилмоқда. Ушбу масалалар ҳал қилинса, тадбиркорлар 340 миллион долларлик 100 та лойиҳани бошлаб, 10 минг аҳолини ишли қилмоқчи.

Мутасаддиларга “Навоий-Хоразм” йўналишида қурилиши якунланмаган шохобча темир йўлини Ғиждувонгача олиб келиш топширилди.

«Шунингдек, Ғиждувонда бу йил 3 мингга яқин ёшлар мактабни битирмоқда ва 800 нафари олийгоҳга кирмасдан, касбга ўқиш истагини билдирган», – дейилади хабарда.

“Парвоз ҳумо” корхонаси матони бўяш ва тайёр кийим-кечак цехларини ишга туширмоқда. Тадбиркор 10-11-синф ва коллеж ўқувчиларига дарсдан сўнг касб ўргатиб, 2 миллион сўмгача ойлик тўлаш, бепул тушлик ва текин автобус билан таъминлаш таклифини билдирган.

Давлат раҳбари тадбиркорнинг барча ташаббусларини қўллаб-қувватлади ва мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Ижтимоий соҳа билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинганида, Ғиждувон аҳолиси учун 650 ўринли замонавий шифохона қурилиши эълон қилинди ҳамда мутасаддиларга лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиб, келгуси йил инвестиция дастурига киритиш топширилди.

Йиғилишда Ғиждувонни ўзида 25 минг иш ўрни, қўшимча 50 миллион доллар экспорт ва бюджетга 100 миллиард сўмлик тушум бўйича имкониятлар кўрсатиб ўтилди ва муҳокама қилинган масалалар юзасидан вилоят ва тармоқ раҳбарларининг ахбороти тингланди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.