Инглиз тилини ўқитиш учун АҚШдан Ўзбекистонга 25 нафар ўқитувчи келди

Фото: пресс-служба посольства США в Узбекистане

Шу ҳафтада АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси 25 нафар инглиз тили ўқитувчисини қабул қилди, улар бутун Ўзбекистон бўйлаб 10 ойлик ўқитиш ва малака ошириш дастурларини бошлайди. Улар маҳаллий ўқитувчиларга қўшилиб, мактаб ўқувчилари ва талабаларига таълим беришади. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати Anhor.uz нашрига маълум қилди.

Гуруҳ таркибига 10-синфдан университет даражасигача бўлган синфларда маҳаллий инглиз тили ўқитувчилари билан биргаликда дарс берадиган 17 нафар инглиз тили ўқитувчиси ёрдамчилари – янги ўқитувчилар, шунингдек, саккиз нафар инглиз тили стипендиатлари (EL Fellows) – инглиз тилини ўқитиш соҳасидаги тажрибали ўқитувчилар киради (TESOL). Улар университет даражасида инглиз тилини ўқитиш имкониятларини оширадилар.

Ўн беш нафар профессор-ўқитувчи АҚШ Давлат департаментининг инглиз тили бўйича Фулбрайт дастурининг (ETA) иштирокчиси ҳисобланади,  яна икки нафари эса Ўзбекистонда инглиз тилини ўқитишша кўмаклашишни давом эттириш учун АҚШ элчихонасининг Тошкентдаги инглиз тили ўқитувчилари дастурида қатнашаётган ETA битирувчилари сирасидан қайтмоқда.

Инглиз тили стипендиатлари (EL Fellows) TESOL соҳасида ёки турдош соҳаларда магистр даражасига эга, шунингдек, улар ўртача 10 йиллик ўқитиш тажрибасига ҳам эга.

“Бу ерда барчангиз иштирок этаётган дастур катта аҳамиятга эга, – деди АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник ўқитувчилар учун кириш семинаридаги нутқида. “Инглиз тилини ўргатиш фақат инглиз тилини ўргатиш эмас, балки ўқувчиларнинг нафақат тил, балки дунё ҳақидаги тафаккурини шакллантиришга ёрдам бериш имкониятидир”.

25 нафар америкалик ўқитувчи Калифорниядан Флоридагача бўлган АҚШнинг турли бурчакларидан келган бўлиб, Ўзбекистоннинг 11 та турли ҳудудида инглиз тилини ўқитиш ва ўрганишга ёрдам беради. Шунингдек, улар АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида ўзаро тушунишни ривожлантириш ҳамда инглиз тилини чет тили (TEFL) сифатида ўргатишнинг энг сўнгги илғор тажрибаларини намойиш этиш орқали инглиз тили таълимини яхшилашга хизмат қилиб, Қўшма Штатлар учун маданият элчилари сифатида хизмат қилади.

Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва технологиялар вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги 2019 йилда АҚШ элчихонаси инглиз тилини ўқитиш ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлади.

Бу дастурлар АҚШ ҳукуматининг Ўзбекистонда инглиз тилини ўқитиш ва ўрганишни яхшилашга қаратилган кенг кўламли саъй-ҳаракатларининг бир қисмидир. 2018 йилдан бери АҚШ ҳукумати Ўзбекистонда инглиз тилини ўргатиш ва ўрганишга 28 миллион доллардан ортиқ сармоя киритди. Бу ёрдам бутун мамлакат бўйлаб 10 000 дан ортиқ мактаблар учун юқори сифатли инглиз тили дарсликларини харид қилишни ва 15 000 та умумтаълим мактабларининг инглиз тили ўқитувчиларининг малакасини оширишни ўз ичига олади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.