Инсон ҳуқуқлари — олий қадрият

Фото: zamin.uz

Инсон ҳуқуқлари — олий қадрият. Уларнинг амалда таъминланиши, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиниши ҳамда бузилган ҳуқуқларининг тикланиши бевосита суд ҳокимиятининг мустақиллиги, адолатли ва холис қарор қабул қилиши билан баҳоланади. Бу исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат.

Юртимизда ушбу соҳани ривожлантириш йўлида барча чоралар кўрилиб, судларнинг мустақиллигини таъминлаш, ҳақиқий одил судловни амалга ошириш ва пировардида инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ижобий натижаларга эришиляпти. Бу ҳақда Гулистон шаҳар ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи хабар қиляпти.

Гулистон шаҳар Тараққиёт МФЙ худудида жойлашган 1-сонли мусиқа мактаби биносида шаҳар ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи томонидан 2023 йилнинг 23 август куни Жиноят ишлари бўйича  навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Мазкур суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25,169-моддаси 2-қисми “б,в,г” банди билан судланиб, ЖКнинг 481-моддаси қўлланилиб, 1 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган Пробация гуруҳида ҳисобда турувчи назорат остидаги шахс Нажмидинов.Б.Р ўзига тайинланган жазодан тўғри хулоса чиқармасдан, жазо ўташдан бўйин товлаганлиги  учун ўталмаган озодликни чеклаш жазоси шу муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилди.

Шунингдек, ўзига тайинланган жазодан тўғри хулоса чиқариб, тузалиш йўлига ўтганлиги учун Пробация гуруҳида ҳисобда турувчи назорат  остидаги шахслар Пўлатов Шухратжон Шаробидинович, Камалов Одилбек Файзуллаевич, ҳамда Базарбаев Шухрат Абдусаламовични ўталмай қолган жазо муддатлари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Суд мажлиси давомида Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар суди раиси М.Омонов томонидан назорат остидаги шахсларга ҳуқуқий тушунчалар берилди.

А.М.Турсунов,

Гулистон шаҳар ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи инспектори капитан

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.