Нетаньяху ҲАМАС билан интенсив жанглар фазаси якунланаётганини маълум қилди
Ғазо секторидаги Рафаҳ шаҳрида Фаластиннинг ҲАМАС радикал ҳаракати билан фаол жанглар фазаси тез орада якунланади. Бу ҳақда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху мамлакат телеканалларидан бирига берган интервьюсида маълум қилди.
“Рафаҳда интенсив фазадаги жанговар ҳаракатлар тез орада тугайди, аммо биз операцияни ва зарбаларни давом эттирамиз ва таслим бўлмаймиз. Биз уларга бор кучимиз билан зарба беряпмиз”, — деди Нетаньяху. Унинг қўшимча қилишича, жанглар шиддати пасайган тақдирда ҳам Исроил урушни тўхтатмайди ва ҲАМАС йўқ қилинишига эришади.
Бош вазир сўзларига кўра, “Ғазо секторидаги жангларнинг интенсив фазаси тугаши” “жуда тез орада” кутилмоқда. “Ғазо секторида интенсив фаза якунланганидан кейин қаршимизда кучларнинг бир қисмини шимолга жойлаштириш имконияти пайдо бўлади. Ва биз буни мудофаа мақсадларида, шунингдек, Исроил шимолий ҳудудларида эвакуатсия қилинган аҳолини уйларига қайтариш учун амалга оширамиз”, — деди Нетаньяху.
Шарҳлар