Иорданияда дрон ҳужуми оқибатида уч нафар АҚШ ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу Ғазодаги уруш бошидан буён америкаликлар орасидаги илк ўлимлардир
АҚШнинг Иорданиядаги ҳарбий базасига номаълум учувчисиз учар қурилма ҳужуми оқибатида уч нафар америкалик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. CNN қайд этишича, бу Ғазо секторида уруш бошланганидан буён америкаликлар ҳалок бўлиши билан боғлиқ биринчи тасдиқланган ҳолатдир.
Яна 25 киши зарба туфайли ярадор бўлган.
АҚШ президенти Жо Байден ҳужумда “Эроннинг кўмагига таянувчи” радикал гуруҳларни айблади. Байден АҚШ ўзи мақъул деб топган вақтда ва усул билан “барча айбдорларни жавобгарликка тортиши”ни ваъда қилди.
Теҳрон воқеа юзасидан изоҳ бергани йўқ.
CNN ҳисоб-китобларига кўра, Ғазодаги уруш бошидан буён минтақадаги Америка обектлари 158 марта ҳужумларга учраган. Расмийлар бу ҳужумларни аҳамиятсиз деб атаб, улар натижасида ҳеч ким ҳалок бўлмагани ва инфратузилмага зарар етмаганини айтиб келарди.
Шарҳлар