Ипак йўлида туризм: туризм саноатидаги энг кўламли тадбир
2022 йил 30 ноябрдан 2 декабргача Санкт-Петербург Конгресс-кўргазмалар бюроси Ўзбекистон Республикасининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Ипак йўлидаги туризм” халқаро сайёҳлик ярмаркасида иштирок этади.
Тошкент халқаро туризм ярмаркаси (ТХТЯ) 1995 йилдан бери БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти – ЮНВТО расмий кўмагида ўтказиб келинмоқда, жорий йил ҳам бундан мустасно эмас. Ярмаркада туризм ташкилоти ва ассоциацияларининг расмий вакиллари, давлат органлари, соҳа ва ҳудудий оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, ивент-индустрия вакиллари иштирок этади.
Тадбир дастуридан конференциялар, B2B-учрашувлар, давра суҳбатлари, сайёҳлик хизматлари ва ҳунармандчилик маҳсулотларининг тақдимотлари, шунингдек, 15 дан ортиқ давлатларнинг сайёҳлик салоҳияти ўрин олган.
Ҳар йили ТХТЯ бутун дунё бўйлаб сайёҳлик бизнеси мутахассисларини жалб қилиш марказига айланади.
Конгрусс-кўргазмалар бюроси шаҳарни сайёҳлар учун тарғиб қилиш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширади, у миллий ва халқаро бизнес тадбирлари ташкилотчилари учун ягона ёрдам марказидир. Саноат, меҳмондўстлик ва туризм саноати вакилларини бирлаштирган ТХТЯ бюро фаолиятидаги асосий тадбирлардан биридир.
Бундай халқаро тадбирларни ўтказиш Санкт-Петербург туризм индустриясини халқаро даражага олиб чиқишда ўтиш босқичи бўлиб хизмат қилиши мумкин. Етакчи сайёҳлик, транспорт ва авиакомпаниялар, йирик меҳмонхоналар ва меҳмонхона тармоқлари, дипломатик корпуслар, туризм соҳасидаги таълим муассасалари вакиллари ўз хизматларини тақдим этиш ва маҳаллий туризм индустрияси вакиллари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш учун Тошкентда йиғилади.
Шарҳлар