Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига янги раис тайинланди
Иқболжон Одилжонович Эргашев Президент қарорига асосан Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.
У 1981 йил 26 майда Фарғона вилояти Қува туманида туғилган. Фарғона давлат университетини ҳамда Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган.
2002−2010 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги вилоят бошқармасида, 2010−2016 йилларда вазирликнинг турли масъул лавозимларида ишлаган.
2016 йилдан 2021 йилгача Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси бўлиб фаолият юритган.
Шарҳлар