“Iphone 14-pro” сотилади дея фуқароларни алдаган йигит ушланди

Фото: киберхавфсизлик хизмати

Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманида яшовчи А.Т. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 1.900.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Андижон шаҳрида яшовчи 27 ёшли М.О. содир этганлиги аниқланган.

«Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган, М.О. “Телеграм” мессенжери орқали “Iphone 14-pro” сотилади дея ёлғон эълон жойлаштирган ва бу эълонга ишонган жабрланувчи А.Т. билан телефон орқали гаплашиб, олдиндан 1.900.000 сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, унинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киргазиб қўйган», – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан М.О.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.