Фарғонада четдан ноқонуний олиб кирилаётган «IPhone 15″лар қўлга олинди

Фото: Фарғона Божхона бошқармаси

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Водил-Марғилон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси Фарғона шаҳри Қиргули мавзесида белгиланган тартибда тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси хабар беряпти.

«Натижада, автотранспорт воситасининг салонига 3 та жойга ва  ҳайдовчи кийимлари ичига яширилган хорижда ишлаб чиқарилган,  божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 394 миллион сўмлик 3 турдаги жами 28 дона “IPHONE 15” русумли уяли алоқа воситалари борлиги аниқланиб ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинди», – дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.