Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров рафиқаси ҳамроҳлигида Тошкентга келди
Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров рафиқаси Айгул Жапарова ҳамроҳлигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн олтинчи саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот хизмати хабар берди.
«Уни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди. Шундан сўнг, Олий мартабали меҳмон ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди», – дейилади хабарда.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган ИҲТ саммитида иштирок этиш учун бунга қадар, Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов ва Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар пойтахтимизга етиб келган.
Улашиш:
Шарҳлар