Қирғизистон фуқароси Фарғонага 1,8 млн рублни ноқонуний олиб ўтишга уринди

Фото: IStock

Қирғизистон фуқароси Россиядан Ўзбекистонга декларация қилинмаган пулларни ноқонуний олиб ўтишга уринган. Новосибирскдан Фарғонага учаётган 24 ёшли қирғизистонлик фуқародан хизмат ити 1,8 миллион рублга яқин пул топди.

Парвоздан олдин йигит ёнида божхонада декларация қилиниши керак бўлган товарлар ва валюта  йўқлигини айтиб, «яшил йўлак» ни танлаган. Бироқ божхоначилар йўловчининг багажидан нақд пул топган.

Эквивалентда 10 минг АҚШ долларидан ошадиган нақд пул мажбурий равишда ёзма декларация қилиниши керак. Шундай қилиб, ноқонуний олиб ўтилмоқчи бўлган маблағлар миқдори 900 минг 150 рублни ташкил қилган, — дейилади хабарда.

Қирғизистонлик фуқарога нисбатан Россия Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 16.4-моддаси (жисмоний шахслар томонидан нақд пулни декларация қилмаслик) бўйича иш очилган. Божхона ходимлари фуқародан 900 минг рублни олиб қўйди, улар бўйича қарор суд томонидан чиқарилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.