Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари чегарани ID-карта бўйича кесиб ўтиш ҳақидаги келишувни имзолади
Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида имзоланган келишувга кўра, икки давлат фуқаролари ушбу давлатлар ҳудудига кириш, чиқиш, ҳаракатланиш ва бўлиш учун ID-карталардан фойдаланишлари мумкин. У жорий йилнинг 1 сентябридан кучга киради.
Янги қоидалар чегарани пиёда ва транспортда кесиб ўтиш, шунингдек, ҳаво қатновини қамраб олади.
Шавкат Мирзиёев 27 апрель куни Қирғизистон билан икки давлат фуқароларининг чегарадан паспортсиз, фақат ID-карта орқали ўтишига рухсат берувчи халқаро шартномани тасдиқлаган эди. Аввалроқ Ўзбекистон ва Қирғизистон Ўзбекистон президентининг 2023 йил бошида Бишкекка ташрифи чоғида чегарадан ўтиш қоидаларини соддалаштиришга келишиб олган эди.
Улашиш:
Шарҳлар