,

Қирғизистонда 11 нафар ҳибсга олинган журналист тергов изоляторига ўтказилди

журналисты
Некоторые журналисты, которых доставили на допрос в МВД 16 января, а затем задержали. Фото: kloop

29 январь куни соат 14:00 да “Temirov Live”  нашрининг 11 нафар амалдаги ва собиқ ходими Бишкекдаги 1-тергов изоляторига ўтказилди. Бу ҳақда адвокат Улан Сейитбеков хабар беради.

Журналистлар аввалроқ, 17 январдан бери Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармасининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасида ушлаб турилган. Бироқ, қоидаларга кўра, маҳбуслар вақтинча сақлаш ҳибсхонасида 48 соатдан ортиқ вақт қолиши мумкин эмас. Фақат айрим ҳолларда суд қарори билан қамоқ муддати 10 кунгача узайтирилиши мумкин.

29 январь куни, журналистлар тергов изоляторига ўтказилишидан олдин Қийноқларнинг олдини олиш миллий маркази уларнинг кейинги вақтинчалик ҳибсхоналарда сақланиши қийноқ сифатида баҳоланишини билдирган эди.

Журналистларни оммавий тинтув қилиш ва ҳибсга олиш

16 январь куни эрта тонгда милиция журналистларнинг уйларида кенг кўламли тинтувларни ўтказди, сўнг уларни ҳибсга олди. “Temirov Live”, «Айт Айт десе», «Алга медиа», «Арча медиа» и «ПолитКлиника» нашрларининг жами 11 нафар ходими қўлга олинди. Суд уларнинг барчасини 2 ой муддатга 1-ТИЗОга қамаб қўйди, улардан 9 нафари “тартибсизликларга чақириш”да гумон қилинмоқда, “ Temirov Live ” раҳбари Махабат Тажибек қизи ва оқин Азамат Ишенбеков эса “тартибсизликларнинг ташкилотчиси” деб топилди.

Қирғизистон медиаҳамжамияти журналистларнинг ҳибсга олинишини қоралади, парламентнинг бир қанча депутатлари, жумладан Тазабек Икрамов ва Дастан Бекешев ҳам.

Қатор халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Қирғизистон расмийларини журналистларни жиноий таъқиб қилишни тўхтатишга чақирган. Ҳужжатда таъкидланишича, ОАВга қарши жиноий ишлар Қирғизистонда сўз эркинлигига қарши кураш кучайган бир шароитда қўзғатилган ва “мустақил ОАВ орасида қўрқув муҳитини кучайтириши” мумкин.

Президент Садир Жапаров ушбу ҳибсга олишларни изоҳлар экан, ҳибсга олинганлар профессионал журналистлар эмас, балки “ижтимоий тармоқлардан фойдаланадиган, масъулиятсизлик билан турли хил, жумладан, мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид солувчи маълумотларни эълон қиладиган блогерлар” эканини айтди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.