Қирғизистонда маҳаллий кенгашларга сайловлар бошланди
Бугун Қирғизистонда маҳаллий кенгашлар – қишлоқ ва шаҳар кенгашлари депутатлари сайлови бошланди. Маъмурий-ҳудудий ислоҳотлардан сўнг жами 264 та (33 та шаҳар ва 231 та қишлоқ) кенгашга депутатлар сайланади.
Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, сайловчилар рўйхатига 4,1 миллиондан ортиқ фуқаро киритилган. Шаҳар кенгашлари депутатлари партия рўйхати бўйича, қишлоқ Кенгаши депутатлари эса мажоритар тизим бўйича сайланади. Шу билан бирга, мандатларнинг 30 фоизи аёллар учун ажратилган.
Бишкекда 7 партиядан 51 ўрин учун 300 дан ортиқ номзод, жумладан 100 дан ортиқ аёл курашмоқда. Пойтахтда 268 сайлов участкаси очилди.
Мамлакатда биринчи марта ички мигрантлар учун масофавий овоз бериш йўлга қўйилди, улар рўйхатдан ўтган жойида бўлмаса ҳам овоз беришлари мумкин. Шу мақсадда 10 та махсус майдон очилди.
Шарҳлар