Қирғизистонда ўсмирлар теракт содир этишни режалаштиргани маълум бўлди
Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида янги йил арчасини портлатиб, теракт содир этишни режалаштирган икки нафар вояга етмаган бола қўлга олинди, дея хабар беради 24 KG.
16 ёшли ўсмирлар “Исломий давлат – Хуросон Вилояти” террорчилик ташкилоти сафига жалб қилинган.
Улар янги йил арчасини портлатиш ва теракт содир этишни режалаштиргани учун қўлга олинди. Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси маълумотларига кўра, 16 ёшли икки ўсмир интернет орқали ишга қабул қилинган ва чет эл эмиссарларидан кўрсатмалар олган. Улар шаҳарнинг марказий майдонидаги асосий янги йил арчаси ёнига қўлбола портловчи мослама ўрнатиш ва черковга ҳам ҳужум қилишни мақсад қилган. Гумондорлардан тортиб олинган мобил қурилмалар уларнинг теракт уюштириш режаларини тасдиқлади.
Терроризм моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ўсмирлар вояга етмаганлар учун мўлжфлланган тергов изоляторига жойлаштирилди. Ҳозир тергов уларнинг Қирғизистон ҳудудидаги жиноий алоқаларини аниқлаш устида ишламоқда.
Шарҳлар