Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Унинг кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди
Бугун Тошкент вақти билан соат 17:09 да Қирғизистонда 4.5 балли зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.
Зилзила координаталари: 41,58 градус шимолий кенглик; 71,21 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,2. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 170 км шимолий-шарқда.
Унинг кучи Ўзбекистон, Қозоғизтон ва Тожикистон Республикаларида ҳам сезилди. Зилзиланинг Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Янгиқўрғон туманида 2-3 балл, 43 км.
- Косонсой туманида 2 балл, 53 км.
- Чуст туманида 2 балл, 59 км.
Улашиш:
Шарҳлар