Қирғизистоннинг амалдаги президенти ўз номзодини иккинчи президентлик муддатига ҳам қўймоқчи
Қирғизистоннинг амалдаги президенти Садир Жапаров ўз номзодини иккинчи президентлик муддатига ҳам қўймоқчи. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси раҳбарининг ўринбосари Эдил Байсалов “Азаттик”нинг “Эксперттер талдайт” дастурида билдирди.
“Президентимиз кейинги сайловларда иштирок этади. Конституция бунга рухсат беради, шунинг учун у буни ярим йўлда қолдирмайди. Халқнинг ўзи бунга йўл қўймайди. Халқда умид пайдо бўлди ва у яқин уч йилда улкан ютуқларга гувоҳ бўлади”, — деди у.
Садир Жапаровнинг ўзи ёки унинг маъмурияти Байсаловнинг баёнотига ҳозирча изоҳ бермади.
Улашиш:
Шарҳлар