Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимидан озод этилди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчисини лавозимидан озод этиш тўғрисида Фармонни имзолади.
Унга кўра, Қирғизистон Конституциясининг 71-моддасига асосан, Жаманбаев Муса Мураталиевич Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот ўрнида, президент Садир Жапаров 2022 йили Жаманбаев Муса Мураталиевични Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси раҳбари этиб тайинлаган эди.
Улашиш:
Шарҳлар