Ироқ 8 та маҳаллий банкка АҚШ доллари билан амалиётларни бажаришни тақиқлади
Ироқ саккизта маҳаллий тижорат банкига АҚШ доллари билан операцияларни амалга оширишни тақиқлади. Бу қарор фирибгарлик, пул “ювиш” ва АҚШ валютасидаги бошқа ноқонуний операцияларга қарши курашиш билан боғлиқ. Қарор АҚШ Молия вазирлигининг юқори мартабали амалдори ташрифидан кейин кўп ўтмай қабул қилинди.
Банклар энди мамлакатда қатьий валюта манбаи ҳисобланган Ироқ марказий банкининг ҳар кунги доллар аукционига кира олмайди. Ироқ импортга қарам бўлиб, АҚШнинг Эронга валюта контрабандасига қарши санкциялари нишонига айланган.
Ироқ АҚШ ва Эроннинг катта иттифоқчиси эмас, бироқ у Қўшма Штатларда муҳим доллар захираларига эга. У нефть даромадлари ва молиявий манбалардан чексиз фойдаланишни таъминлаш учун кўп жиҳатдан Вашингтоннинг хайрихоҳлигига таянади.
Марказий банкнинг расмий ҳужжатида банклар рўйхати келтирилган. Улар орасида: Ахсур халқаро инвестиция банки, Ироқ инвестиция банки, Ироқ иттифоқ банки, Курдистон халқаро ислом инвестициялар ва тараққиёт банки, Ал-Ҳуда банки, Ал-Жануб ислом инвестициялар ва молия банки, Араб ислом банки ва Ҳаммураби тижорат банки .
Шарҳлар