Ироқ бош вазири мамлакатдан чет эл ҳарбий контингенти чиқариб юборилиши ҳақида билдирди

Фото: Комсомольская правда

Ироқ ҳукумати АҚШ бошчилигидаги халқаро ҳарбий коалицияни мамлакатдан чиқариб юбориш жараёнини бошламоқда, дея хабар берди жума куни мамлакат бош вазири Муҳаммад Шиа ал-Суданий офиси.

АҚШнинг Сурияда 900 та, Ироқда 2500 та аскари бўлиб, улар мағлуб бўлгунга қадар 2014 йилда ҳар икки давлатнинг катта қисмини эгаллаб олган «Исломий давлат» ташкилотининг қайта тикланишига йўл қўймасликка ҳаракат қилаётган маҳаллий кучларга маслаҳат ва ёрдам беришади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.