Иш ҳақи ва нафақа пулларининг 3,7 млрд. сўми талон-торож қилинган
Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов Бош прокурорнинг мамлакат аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди:
- Прокурорлар секторларидаги “Темир дафтар”га киритилган 5 мингдан зиёд оилага ҳар томонлама кўмак берилмоқда.
“Аёллар” ва “Ёшлар дафтарлари”га киритилган 243 456 нафар хотин – қизлар ва 29 198 нафар ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир ишлар давом эттирилмоқда. - Бугунги кун ҳолатига ёшларнинг 2881 нафарини бандлиги таъминланди, 1796 нафари касб–ҳунарга йўналтирилди, 400 нафарига кредит ажратилди, 475 нафарига 536 млн. сўм моддий ёрдам кўрсатилди, 191 нафар ёшларга 712 млн. сўм субсидия ажратилди.
- Ўтказилган ўрганишларда 3087 та янги иш ўрни ҳисоботларга қўшиб ёзилганлиги аниқланиб, айбдор шахслар тегишли жавобгарликка тортилди.
- Иш ҳақи ва нафақа пулларининг 3,7 млрд. сўми талон-торож қилинганлиги аниқланиб, 34 та жиноят иши қўзғатилди.
Хорижий инвесторлар фаолиятида юзага келган 1644 та муаммо ижобий ҳал этилди. - Прокуратура органларининг аралашуви билан қарздорликларнинг 6,4 трлн. сўми амалда ундирилди, 5,7 трлн. сўмлик кредитлар бўйича гаровдаги мулкларнинг сотувга чиқарилиши таъминланди, 1,2 трлн. сўмлик ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қарздорларнинг иш ҳақига қаратилди.
- Ўтказилган назорат тадбирларида кредит маблағларининг 1,5 трлн. сўми талон-торож қилинганлиги аниқланиб, банк ва мижоз корхоналар раҳбарларига нисбатан 540 та жиноят иши қўзғатилди.
Улашиш:
Шарҳлар