Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақида 5 млн сўмдан ошди
Ўзбекистон Статистика агентлиги 2024 йилнинг январь—июнь ойлари учун номинал ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи бўйича ҳисобот эълон қилди. Бунда қишлоқ хўжалиги ва кичик тадбиркорлик субъектлари инобатга олинмаган.
Ҳисоботга кўра, 2024 йилда ўртача ойлик иш ҳақи 5 092 200 сўмни ташкил қилган. Таққослаш учун, 2023 йилда 4 337 600 сўмга, 2022 йилда 3 551 600 сўмга, 2021 йилда 2 968 500 сўмга, 2022 йилда эса 2560 600 сўмга тенг бўлган. Шу тариқа, ўтган беш йил ичида ўртача ойлик иш ҳақида қарийб икки баробар ошган.
2024 йилнинг январь-июнь ойларида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида (8 450,9 минг сўм), Навоий вилоятида (6 601,9 минг сўм), Тошкент вилоятида (4 917,8 минг сўм), Андижон вилоятида (4 446,5 минг сўм) ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (4 165,4 минг сўм) кузатилди.
2024 йилнинг январь-июнь ойларида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳрида (120,2 %), Самарқанд вилоятида (118,2 %), Андижон вилоятида (117,6 %), Фарғона вилоятида (116,8 %) ҳамда Навоий вилоятида (116,2 %) кузатилди.
Шарҳлар