Бухорода иш вақтида маст ҳолатда бўлган мансабдор шахс ишдан бўшатилади
6 апрель куни ижтимоий тармоқларда “Аввал хатм, изига “отим” сарлавҳаси остида тарқалган, мансабдор шахс иш вақтида алкоголь мастлик ҳолатида бўлиб тургани акс этган видео юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.
“Ҳолатни Республика қурилиш соҳасида назорат инспекциясининг тегишли масъуллари ўрганиб чиқди”, — дейилади баёнотда.
Ушбу ҳолат ҳақиқатан ҳам Бухоро вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси раҳбари билан боғлиқ эканлиги маълум бўлди. Билдирилишича, видеодаги ҳолат 2023 йил 15 сентябрь куни тасвирга олинган.
Ўша куни Инспекция бошлиғи Б.Тошев туғилган куни сабаб ўз курсдошларига ушбу видеони юборган. Инспекциянинг тегишли масъуллари Б.Тошевга бундай хатти-ҳаракатлар касб этикасига тўғри келмаслигини тушунтирди.
“Шу ўринда Б.Тошевнинг ушбу ҳаракати боис эгаллаб турган лавозимидан озод этилишини маълум қиламиз”, — дейилади хабарда.
Шарҳлар