Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган ТДИУ Самарқанд филиал бош муҳандиси ушланди
Тошкент кимё халқаро университетининг Самарқанд филиалига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган бош муҳандис ушланди, деб ёзмоқда Департамент матбуот хизмати.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, «Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали бош муҳандиси Ш.Х. фуқаролар Ш.Я. ва Х.К.нинг ишончига кириб, уларни Тошкент кимё халқаро университетининг Самарқанд филиалига ўқишга киритиб қўйиши эвазига фирибгарлик йўли билан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган», – дейилади.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар