Ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган ўқитувчи ва фуақаролар ушланди
Бухоро вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро муҳандислик-технология институти кафедра ўқитувчиси А.А. фуқаро M.T.нинг ишончига кириб, уни танишлари орқали ушбу институтнинг “Беларус” техника университети ҳамкорлигидаги менежмент йўналиши бўйича ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида далиллар билан ушланган.
Андижон шаҳрида ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Т.К. (муқаддам судланган) ва А.Х. фуқаро M.A.нинг ишончига кириб, Қирғизистон Республикаси Ўш технология университетидан ўқишини Андижон давлат университетига кўчириб бериш эвазига 3 300 АҚШ доллари ва 9,4 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланиб, Т.К. ва А.Х. томонидан ўз айбига иқрор бўлиб 900 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.
Шарҳлар