Телеграмда ишқий муносабатда бўлган аёл видеоларни тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган
Қарши туманида яшовчи 29 ёшли Ш.И. ИИОга мурожаат қилиб, «Гули» исмли аёл унинг сир сақланиши лозим бўлган маълумотларини ошкор қилиш билан қўрқитиб, ундан пул талаб қилаётганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Самарқанд вилояти, Булунғур тумнида яшовчи 31 ёшли (аёл) Т.С. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган (аёл) Т.С., жабрланувчи Ш.И. билан телеграм мессенжери орқали ишқий ёзишмаларни амалга ошириши давомида унга бир нечта сир сақланиши лозим бўлган шахсий фотосурат ва видеоларни юборган, маълум вақт ўтгач (аёл) Т.С. ушбу фотосурат ва видеоларни Интернет орқали тарқатиб, уни шарманда қилишини айтиб, қўрқитиб, фотосурат ва видеоларни тарқатмаслик эвазига пул талаб қилаётганлигини маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Шарҳлар